“Локомотив” оқ, “Ал Аҳли” эса қора-қизил рангли футболкаларда тўп тепади

Эртага, 27 февраль куни “Локомотив” ўз майдонида БААнинг “Ал Аҳли” клубига қарши баҳс олиб боради. Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган мазкур баҳс ТТЗдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади ва 16:00да бошланади.

Бугун ўйиндан олдинги расмий тадбирлар ўтказилди. Дастлаб ҳар икки жамоа вакиллари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Бунда бир қатор ташкилий масалаларга ойдинлик киритиб олинди.

Эртанги учрашувда “Локомотив” оқ рангли футболкаларда, “Ал Аҳли” эса қора-қизил рангдаги либосларда тўп тепади. Учрашувни хитойлик ҳакамлар бошқариб боришади.

Бугун шунингдек ўйинолди матбуот анжумани ҳам ўтказилди. Бунда дастлаб “Ал Аҳли” бош мураббийи Космин Олариу ҳамда жамоа ҳужумчиси Макете Диоп саволларга жавоб қайтаришди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляев билан ярим ҳимоячимиз Жалолиддин Машарипов иштирок этди. Қизиғи шундаки, бугунги матбуот анжуманида қатнашган Макете Диоп ҳам, Жалолиддин Машарипов ҳам ўз клубларида 99-рақамда тўп суришади.

photo_2017-02-26_16-21-12

photo_2017-02-26_16-20-50

photo_2017-02-26_16-21-23

photo_2017-02-26_16-21-27

photo_2017-02-26_16-21-31

photo_2017-02-26_16-21-35