“Локомотив” сафарда “Ал Таавон”га мағлуб бўлди

Бугундан Осиё яшил майдонларида қитъа чемпионлар лигасининг янги мавсумига старт берилди.

Илк турда “Локомотив” жамоаси Саудия Арабистонининг “Ал Таавон” жамоаси меҳмони бўлди ва қизиқарли тарзда ўтган беллашувда кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. Жамоамиз мазкур матчда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

 

ОЧЛ–2017. “А” гуруҳи, 1-тур

“Ал Таавон”(Саудия Арабистони) – “Локомотив” (Ўзбекистон) 1:0

20 февраль, Бурайда. 20:40 (Тошкент вақти)

Бош ҳакам: Аҳмад Абу Бакар Саид Ал-Каф (Уммон);

Қанот ҳакамлари: Ҳамид Сулаймой Марҳун ва Абу Бакар Салим Маҳад (ҳар иккиси Уммон);

Захира ҳаками: Исо Абдулла Ҳасан Муҳаммад Али (Баҳрайн);

Ҳакамлар назоратчиси: Ҳалид Жасим Ҳалифа Алдуки Алсенаани (БАА);

Учрашув комиссари: Талал Али (Иордания).

Гол: Талал Ал Абси (68)

“Ал Таавон”: Ал Гамди, Мачадо, Али Абси, Ал Барака, Ал Ҳуссайн, Абусабан (Ал Олаян, 80), Муса, Моааз, НъДиайе, Санмартэн (Кано, 87), Ал Заин (Ал Саири, 72).

“Локомотив”:  Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев (Қувондиқ Рўзиев, 68), Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев, Тимур Кападзе (Саламат Қуттибоев, 87), Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев (Марат Бикмаев, 57), Муҳаммад Коне, Жалолиддин Машарипов.

Огоҳлантиришлар: Ал Абси (80), Ал Олаян (85) – Муҳаммад Коне (76).

c5lxlv5wiaar5sy

c5lx7glwaaagixf

Энди “Локомотив” навбатдаги учрашувини 2-тур ўйинлари доирасида “Ал Аҳли”га қарши уйда ўтказади. Мазкур беллашув 27 феврал санасида бўлиб ўтади.