“Локомотив” “Ал Аҳли”га қарши баҳсга тайёргарликни бошлади

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси 20 февраль куни Осиё Чемпионлар лигаси илк тур учрашувини Саудия Арабистонининг “Ал Таавон” жамоасига қарши ўтказганидан хабарингиз бор.

Тошкентга қайтиб келган “темирйўлчилар” бугундан машғулотларга киришишди. Жамоа “Локомотив” стадионида машғулот ўтказди ва олдиндаги “Ал Аҳли”га қарши баҳсга тайёргарликни бошлади. Машғулот жараёнида барча иштирок этди. Бугун асосан тўп билан муомала машқларига алоҳида эътибор қаратилди.

Машғулот якунига етгач, бир қатор ўйинчилар қўшимча равишда дарвоза томон зарба йўллаш машқларини бажариш учун қолишди ва Игнатий Нестеров дарвозасини ишғол этишга уриниб кўришди.

Қуйида бугунги машғулот жараёнидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

img_8913

img_8895

img_8905

img_8932

img_8937