SPORT TV “Ал Таавон”– “Локомотив” учрашувини жонли эфирда намойиш этади

Биласиз, бугундан қитъамизда клублар миқёсидаги энг нуфузли турнир саналадиган Осиё Чемпионлар лигаси старт олди.

Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” жамоаси илк турда Саудия Арабистонига сафар уюштиради ва “Ал Таавон” клуби меҳмони бўлади. Анчагина қизиқарли ўтиши кутилаётган мазкур беллашувни SPORT телеканали жонли эфирда олиб кўрсатади.

Учрашув маҳаллий вақт билан 18:40 (Тошкент вақти билан 20:40)да старт олади. SPORT TV эса эфирни 20:30дан бошлашни режалаштирган.

 

“Ал Таавон” (Саудия Арабистони) – “Локомотив”(Ўзбекистон)

20 февраль, Бурайда. 20:40 (Тошкент вақти)

Бош ҳакам: Аҳмад Абу Бакар Саид Ал-Каф (Уммон);

Қанот ҳакамлари: Ҳамид Сулаймой Марҳун ва Абу Бакар Салим Маҳад (ҳар иккиси Уммон);

Захира ҳаками: Исо Абдулла Ҳасан Муҳаммад Али (Баҳрайн);

Ҳакамлар назоратчиси: Ҳалид Жасим Ҳалифа Алдуки Алсенаани (БАА);

Учрашуви комиссар: Талал Али (Иордания).