Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва Кубок соҳиби “Локомотив” бугун “Олмалиқ”қа қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Бу ўйинда “Локо” футболчилари 3:1 ҳисоби билан ғалаба қозонишди. Жамоамиз кўригида бўлиб турган кот-Д’ивуарлик футболчи Кризо Гнохере иккита гол урган бўлса, яна бир голни дарвозабон Маъмур Икромов пенальтидан киритди.