“Локомотив” футболчилари онкология илмий марказида даволанаётган болаларга Янги Йил совғалари улашди

Мана Янги Йил байрами кириб келишига ҳам жуда оз фурсат қолмоқда. Ушбу байрамни айниқса, болажонлар катта қизиқиш ва интиқлик билан кутишади.

Шу сабабли бугун мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби вакиллари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Республика онкология илмий маркази болалар бўлимига ташриф буюришди. Ташрифдан кўзланган мақсад – бемор болакайларга совғалар улашиб, уларнинг кўнглини кўтариш эди.

Республика онкология илмий маркази болалар бўлимида даволанаётган болажонларни Тимур Кападзе, Маъмур Икромов, Сергей Прохоров, Марат Бикмаев, Икром Алибоев, Игнатий Нестеров каби футболчилар, жамоа маъмурлари Бахтиёр Исмоилов ҳамда Улуғбек Усмонхўжаев, шифокор Аброр Пирриев ҳамда клуб матбуот хизмати вакилларининг ташрифи жуда хурсанд қилди.

Меҳмонлар болажонларга Янги Йил совғалари улашишди ва уларнинг тезроқ шифо топишларини ният қилишди.

img_3620

img_3630

img_3650

img_3682

img_3657

img_3691

wwww