“Локомотив”га Ўзбекистон чемпионати олтин медаллари топширилди

Биласиз, 2016 йилги мавсум “Локомотив” жамоаси учун жуда муваффақиятли тарзда ўтди. Жамоа Осиё Чемпионлар Лигасида чорак финалга қадар етиб борди. Ички чемпионатда эса узоқ кутилган чемпионликка эришилди. Шунингдек, Ўзбекистон кубогида ҳам муваффақият қозонилиб, “Олтин дубль” расмийлаштирилди.

Кеча мана шундай совринларга бой тарзда ўтган мавсум якунларига бағишлаб байрам дастурхони ёзилди ва чемпионга олтин медаллар топширилди. Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси кичик тантаналар залида ўтказилган байрам тадбирида “Локомотив” жамоаси футболчилари ва клуб ҳодимлари, уларнинг яқинлари, жамоа ҳомийлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Якунда “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Дехканов Даврон Тулкунович ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Раҳматуллаев Сардор Ҳамидуллаевич мамлакатимизнинг янги чемпионига олтин медалларни топширишди.

photo_2016-12-23_12-13-42

Клуб бош ҳомийси саналадиган “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ томонидан шунингдек, “Локомотив”нинг чемпионликка эришишига катта хисса қўшган барча футболчи ва мураббийларга сўнгги русумдаги Chevrolet Gentra автомобиллари калити ҳам топширилди.

photo_2016-12-23_12-13-53

photo_2016-12-23_12-14-05

1h4a2435