Биласизми? “Локомотив” “Олтин дубль” қайд этган бешинчи жамоа

Бу йил “Локомотив” футбол клуби учун жуда омадли келди. “Темирйўлчилар” ўз тарихларида биринчи бор чемпион бўлиш билан бирга иккинчи марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишди.

Натижада “Олтин дубль” қайд этган “Локомотив” бу борада Ўзбекистон клублари орасида бешинчи жамоага айланди. Бир мавсумда “Олтин дубль”га эришиш кўрсаткичини аввало “Нефтчи” бошлаб берган. “Нефтчи” 1994 йилда ҳам Ўзбекистон чемпионати, ҳам Кубогида ғолиб чиққан. Кейинчалик 2000 йилда “Дўстлик” бу натижани такрорлаган.

2002 йилдан эса “Пахтакор” “эра”си бошланган ва 2007 йилга қадар давом этган. 2008 йилдан бошлаб навбатда “Бунёдкор”га келган ва жамоа уч марта “Олтин дубль”га эришган. Бу йил эса “Локомотив”нинг йили бўлди ва жамоамиз ўз тарихида биринчи бор “Олтин дубль”га эришди.