“Локомотив” футбол клуби логотип эволюцияси (+Фото)

Футбол бир жойда тўхтаб турмайди. У ривожланади, борган сайин янада кўпроқ ишқибозлар қалбини “забт этади”. 

Шу ўринда қайд этиш жоизки, “миллионлар ўйини”да нафақат майдон ичида, балки унинг атрофида бўладиган турли воқаеалар ҳам бутун дунё жамоатчилиги эътиборида туради. Масалан, бирор жамоанинг клуб логотипи ўзгарса, у ҳам кўплаб мухлис-у мутахассислар орасида катта муҳокамага сабаб бўлади.

Таъкидлаш керакки, клуб ўз логотипини бежизга янгиламайди. Бундан кўзланган асосий мақсад – клуб брендини янада ривожлантириш ва оммалаштиришдан иборат бўлади. Шу сабабли “Локомотив” футбол клуби логотипи ҳам жамоа ташкил топганидан буён бир неча марта ўзгарган. Клуб брендинг соҳасидаги етакчи мутахассислар билан ҳамкорликда сўнгги йилларда ўз логотипини янада мукаммаллаштириш борасида иш олиб борди ва натижада жамоанинг ҳозирги эмблемаси юзага келди.

aawwww1-1

Баъзида ОАВда “Локомотив”нинг эски логотипи акс этган суратлар пайдо бўлмоқда. Ушбу тушунмовчиликни бартараф этиш мақсадида қуйида жамоамизнинг айни пайтдаги логотипини тақдим этамиз.

loko_logo

“Lokomotiv” Toshkent futbol klubi logotipi

Логотип футбольного клуба “Локомотив” Ташкент

Logo of “Lokomotiv Tashkent” Football Club