Андрей Фёдоров: “Суперлигада ўйинлар осон ўтмаяпти”

Суперлиганинг 6-тури доирасида “Локомотив” – “Қизилум” (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Фёдоров қатнашди.

– Ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин бўлди. ОЧЛдаги дурангдан кейин йигитлар ўзини йўқотиб қўймади. Улар характер кўрсатишди. Футболчиларим ўйинни назорат қила олишди. Ҳа, тезкор голдан кейин ўйин сурати ўзгариб кетди. Аммо айта оламан, учрашув бизнинг устунлигимиз остида ўтди ва шу боисдан ғалабага эришдик.

photo_2019-04-27_21-25-04

Жамшид Искандеров: – ОЧЛдаги ўйиндан кейин бугун бизга қийин бўлди. “Ал Иттиҳод”га қарши баҳсда биз ғалаба учун ҳаракат қилгандик. Дуранг натижа бизга таъсир қилди.  Бугун биринчи бўлимни яхши бошладик. Иккинчи бўлимда чарчаб қолдик. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини бажариб, ғалабага эришдик.