Ўзбекистоннинг уч карра чемпиони, тажрибали футболчи Азизбек Ҳайдаров “Локомотив” билан шартнома имзолади.
1985 йилнинг 8 июль куни Тошкентда таваллуд топган ярим ҳимоячи 2004-2007 йиллар давомида “Локомотив” таркибида ҳаракат қилиб, кейинчалик “Бунёдкор”га ўтганди.
Шундан кейин 7 йил давомида БААда фаолият олиб борган Азизбек Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидаги ишончли ўйинлари билан барчанинг ишончини қозонди. Ҳайдаров Ўзбекистон миллий термаси таркибида 71 ўйинда қатнашди ва жамоанинг таянчи бўла олди. 2018 йилги мавсумнинг ярмида “Бунёдкор”га бориб қўшилган Азизбек жамоанинг етакчисига айланди ва 12 ўйинда 3 гол киритишга муваффақ бўлди.
Мамнуният билан Азизбек Ҳайдаровнинг жамоамизга қайтганини эълон қилишдан хурсандмиз.
Азизбек Ҳайдаров ўйнаган жамоалар
2004–2007 “Локомотив” 19 (2)
2007–2011 “Бунёдкор” 143 (8)
2011–2017 “Ал Шабаб” (БАА) 123 (13)
2017–2018 “Ажман” 19 (0)
2018– “Бунёдкор” 12 (3)