“Локомотив” бугун #MinskTour йиғинидаги учинчи назорат-ўртоқлик учрашувини ўтказади

“Локомотив” бугун #MinskTour йиғинидаги учинчи назорат-ўртоқлик учрашувини ўтказади. Навбатдаги рақиб Европа Лигасига тайёргарлик кўраётган Арманистоннинг Ереван шахри шарафини ҳимоя қилувчи “Бананц” жамоаси бўлади.

1992 йил ташкил топган жамоа ўтган мавсум Арманистон Суперлигасида 4 ўринни эгаллаган. Жамоа мураббийи ўтмишдаги машхур футболчи Арам Восконян, жамоа сардори Арманистон миллий терма жамоаси поспобони Степан Казарян.

Учрашув Тошкент вақти билан 17:30да, Минскдаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади.