“Локомотив” “Зоб Аҳан” билан ўйинда қизил формада ўйнайди

Эртага “Локомотив” ўз майдонида Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоасини қабул қилади. 

Бугун ушбу учрашув олдидан ҳар иккала жамоанинг расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ўйиннинг ташкилий масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Қолаверса, эртанги учрашувни жамоалар қандай либосда ўтказишларига ҳам ойдинлик киритилди.

Унга кўра, “Локомотив” эртага тўлиқ қизил рангли формада ўйнайди.  Жамоамиз дарвозабони эса қора рангдаги либосда майдонга чиқади. Меҳмонлар эса оқ рангли формадан фойдаланишади.  “Зоб Аҳан” посбони эгнида яшил рангли форма бўлади.

meeting1-3

meeting1-2

meeting1-1

Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” – “Зоб Аҳан” учрашуви эртага, 17 апрел куни бўлиб ўтади. Ўйин соат 19:00да старт олади. Ишқибозлар стадион кассаларидан бепул тарзда чипталарни олиш имкониятига эга.