Андрей Микляев: Жамоамиздаги муҳит яхши даражада

“Локомотив” эртага Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-тур ўйинлари доирасида Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоаси қаршилигини енггишга уриниб кўради. 

Бугун мазкур баҳс олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.  Унда Андрей Микляев Сардор Рашидов ҳамрохлигида иштирок этди:

– Эртанги ўйин қизиқарли кечишига шубха йўқ. Ҳар икки жамоада ҳам гуруҳдан чиқиш учун имконият мавжуд. Рақиб ўйинини таҳлил қилиб чиқдик. Улар асосан кучга таянган ҳолда ўйнашади. Биз ҳам эртага ўз ўйинимизни намойиш этишга уринамиз. Балки битта, балким 2 нафар ҳужумчи билан ўйнармиз. Бу ҳақида ҳозирча айта олмайман.

Жамоамизда муҳит яхши. Барча битта мақсадни кўзлаган ҳолда меҳнат қилмоқда. Тўғри, бу мавсумни у қадар муваффақиятли ўтказа олмаяпмиз. Агар жамоа учун ҳозирги мураббийлар штабининг истеъфоси фойдали деган хулосага келсак, истеъфо беришимиз мумкин. Лекин бу ҳақда ўйлашга вақт кетказмаяпмиз. Бор эътиборимиз фақат ўйинга қаратилган. Қолаверса, буни раҳбарият ҳал этади. Биздан эса жамоани учрашувга яхши тайёрлаш ва эртага ғалаба қозониш талаб этилади, – деди тажрибали мутахассис.

andreym

– Бизни олдинда қийин ўйин кутмоқда. Ҳар икки жамоада ҳам кейинги босқичга йўл олиш имкони мавжуд. Биз ҳам эртага барча ишқибозларимизни хушнуд этишга ва ғалабани тантана қилишга уринамиз. Мен нега илгаргидек кўп гол киритмаяпман? Балки бу омад билан боғлиқдир. Мен ҳар бир баҳсда имконим борча яхши ўйин намойиш этишга ва жамоамга наф келтиришга ҳаракат қиляпман, – деди Сардор Рашидов.

sardorr