Олег Зотеев: Ҳар қандай кучли жамоада ҳам баъзан омадсиз даврлар бўлиб туради

АГМК – “Локомотив” жамоалари баҳсидан сўнг “темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Олег Зотеев ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди: 

– Рақиб жамоани қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман.  Бугун ўйин борасида ютказдик,  дея олмайман.  Ҳар қандай кучли жамоаларда ҳам баъзида шундай омадсиз даврлар бўлиб туради.  Энг муҳими – кузга бориб,  чемпионат якунида қайд этиладиган натижа ва ўрин барча масалага ойдинлик киритиб беради.  Ишончим комил,  “Локомотив” ҳали вазиятни тўла ўз қўлига олади ва бутун юртимизга жамоамиз аҳил оила эканини ва кўп нарсаларга қодир эканини намойиш эта олади,  – деди маҳоратли футболчи.