“Локомотив” бугун БААга йўл олади

Келаётган ҳафтанинг бошида қитъамиз яшил майдонларида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг навбатдаги тур беллашувлари бўлиб ўтади.  

Ушбу нуфузли мусобақада юртимиз шаънини ҳимоя қилаётган икки жамоадан бири – “Локомотив” 3 апрель куни Абу Дабида “Ал Ваҳда” жамоаси меҳмони бўлади.   Бугун эрта тонгда “Локомотив” футболчилари БААга йўл олишади.  Жамоа Абу Дабидаги “Hyatt Capital Gate” меҳмонхонасига бориб жойлашади.

Мураббийлар штаби мазкур сафарга 20 нафар футболчи олиб кетишни лозим топишди.

 

“Локомотив”нинг БААга йўл оладиган таркиби:  

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров, Мамур Икромов.

Ҳимоячилар: Бобурбек Юлдашов, Ислом Тўхтахўжаев, Шухрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев.

Ярим ҳимоячилар: Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Шерзод Каримов, Икромжон Алибоев, Сардор Мирзаев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов, Диёр Туропов, Игорь Йелич.

Ҳужумчилар: Нивалдо, Марат Бикмаев, Азиз Амонов, Ҳусниддин Ғофуров, Чо Сук Жае.

 

Таъкидлаб ўтамиз, “Ал Ваҳда” – “Локомотив” учрашуви 3 апрель куни Абу Дабидаги “Zayed Sports City Stadium” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув бизнинг вақтимиз билан соат 20:10да старт олади.

alwahdafscclokomotivpfctravel