Қизиқ факт: “Локомотив” АГМКни роппа-роса бир йил аввал 5:0 ҳисобида мағлуб этганди

Бугун Суперлиганинг 4-тури доирасида “Локомотив” меҳмонда АГМК майдонига сафар уюштиради. 

Диққатга сазовор жиҳати шундаки,  бундан роппа-роса бир йил аввал 2017 йилнинг 31 март куни Олий Лига-2017нинг 4-тури доирасида ушбу икки жамоа Тошкентда баҳс юритганди ва ўша ўйинда “темирйўлчилар” жамоаси рақибни 5:0 ҳисобида таслим этганди. Ўша беллашувда “Локо” таркибида Ислом Тўхтахўжаев, Икром Алибоев, Сардор Мирзаев, Жалолиддин Машарипов ҳамда Марат Бикмаев рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлишганди.

Таъкидлаш жоиз, ўша 5:0 ҳисобидаги ғалаба АГМК ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасидаги ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалаба бўлиб турибди.

lokoagmkislom

lokoagmksardor

lokoagmkjelicigor

lokoagmk2017