Аёллар футзали: “Локомотив” бронза медалларга эга чиқишга яқин

Айни пайтда пойтахтимизнинг “Ёшлик” спорт мажмуасида аёллар футзали бўйича мамлакат чемпионатининг сўнгги – учинчи тур ўйинлари ўтказилмоқда.

Бугун “Темирйўлчи” қизлар “Пахтакор”га қарши баҳс олиб боришди.  Голларга бой тарзда кечган беллашувда “Локо” вакилалари рақибни 7:5 ҳисобида мағлуб этишди.  Эртага 3-турнинг сўнгги кунги баҳслари ўтказилади.  “Локомотив” бу сафар АГМК билан тўқнаш келади.  Жамоа ушбу ўйинда ғалабага эришса, жорий йилги мавсумни бронза медаллари билан якунлайди.

Айни пайтда “Локомотив” аёллар футзал жамоаси ҳисобида 12 очко мавжуд.