Садриддин Абдуллаев:  Мағлубиятлар – вақтинчалик омадсизлик холос 

“Навбаҳор” – “Локомотив” (2: 0) учрашувидан сўнг “темирйўлчилар” жамоаси сардори ўз фикрларини билдириб ўтди: 

– Бугунги ғалаба билан “Навбаҳор” жамоасини табриклайман.  Улар бугун ўз ишқибозлари қаршисида яхши ўйин кўрсатишга уринишди ва қарши ҳужумга таянган ҳолда бизни мағлуб этишди.  Бундай мағлубиятлар ҳам бўлиб туради.  Мағлубият ҳам футболнинг бир қисми.  Ҳозир жамоамизда бироз пастга шўнғиш даври.  Бундай ҳолат ўткинчи эканига аминман ва тез орада ҳаммаси ўз жойига тушиб кетишига ишонаман.  Ҳали бизни олдинда ажойиб ғалабалар кутяпти.  Насиб этса,  келаси беллашувларда ишқибозларимизга чиройли ғалабалар тақдим этишга уринамиз,  – деди маҳоратли футболчи.