Андрей Микляев:  Бизни жуда қизиқарли учрашув кутмоқда

Бугун “Локомотив” – “Ал Дуҳаил” учрашуви олдидан ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.  Унда Андрей Микляевга маҳоратли ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов ҳамрохлик қилди. 

– Эртага бизни жуда қизиқарли ва ўз навбатида қийин ўйин кутмоқда.  Биринчи галда рақибни куни кеча қўлга киритилган навбатдаги Қатар чемнпионлиги билан табриклайман.  Бу – жуда кучли клуб.  Уларга қарши ўйнаш осон кечмайди.  Буни ўтган сафарги баҳсда ҳам кўрдик.  Биз уйда ўйнаймиз.  Умид қиламанки,  кўплаб ишқибозлар бизни қўллаб-қувватлагани келади ва биз уларга ижобий натижа ҳадя эта оламиз,  – дейди тажрибали мутахассис.  

– Чиндан ҳам бизни қизиқарли ўйин кутмоқда.  Эртага  “Локомотив” майдонга фақат ва фақат ғалаба илинжида тушади.  Барча қўлдан келганча жамоамиз ғалабасига хисса қўшишга уринади,  – деди Санжар Шоаҳмедов.