“Локомотив” “Ал Дуҳаил” билан ўйинни қизил-яшил-яшил либосда ўтказади

Хабарингиз бор,  эртага – 12 март куни “Локомотив” ўз майдонида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-тур учрашувлари доирасида Қатарнинг “Ал Дуҳаил” клубини қабул қилади. 

Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.  Унда ўйин ташкилий масалалари муҳокама қилинди.  Шунингдек,  жамоалар ўйинни қандай рангли либосда ўтказишларига ойдинлик киритилди.

Унга кўра,  “Локомотив” “Ал Дуҳаил” билан ўйинни қизил-яшил-яшил либосда ўтказади.  Қатарликлар эса тўлиқ кулранг либосда майдонга чиқишади.

Таъкидлаб ўтамиз,  “Локомотив” – “Ал Дуҳаил” қарама-қаршилиги 12 март куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади.  Ўйин соат 17:00да старт олади.