“Локомотив” Қатарга 20 нафар футболчи билан йўл олмоқда

“Локомотив” жамоаси 6 март куни ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичи 3-тури доирасида сафарда Қатарнинг “Ал Дуҳаил” жамоаси меҳмони бўлади. 

“Темирйўлчилар” жамоаси бугун 18:00да Доҳага чартер рейс орқали йўл олади.  Мураббийлар штаби Қатарга 20 нафар футболчи олиб кетишни лозим топишди.  Жароҳатидан тикланган Нивалдо ҳам жамоа билан биргаликда сафарга йўл олмоқда.

 

“Локомотив”нинг Қатарга кетаётган таркиби: 

Дарвозабонлар:  Игнатий Нестеров,  Мамур Икромов.

Ҳимоячилар:  Ислом Тўхтахўжаев,  Салим Мустафоев,  Олег Зотеев,  Бобурбек Юлдашов,  Шуҳрат Муҳаммадиев.

Ярим ҳимоячилар:  Садриддин Абдуллаев,  Икромжон Алибоев,  Сардор Мирзаев,  Кахи Махарадзе,  Диёржон Туропов,  Шерзод Каримов,  Игорь Йелич,  Санжар Шоаҳмедов,  Сардор Рашидов.

Ҳужумчилар:  Марат Бикмаев,  Ҳусниддин Ғофуров,  Чо Сук Жае,  Нивалдо

 

Қайд этиш жоизки,  “Ал Дуҳаил” – “Локомотив” баҳси 6 март куни Доҳадаги “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида бўлиб ўтади.   Учрашув бизнинг вақтимиз билан соат 20: 00да старт олади.

duhhha