ОЧЛ-2018:  “Ал Дуҳаил” – “Локомотив” баҳсини австралиялик ҳакам бошқаради

Келаётган ҳафтада Осиё Чемпионлар Лигаси 2018 йилги мавсумининг гуруҳ босқич 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.  

Бу сафар Тошкентнинг “Локомотив” клуби Қатарнинг “Ал Дуҳаил” жамоаси меҳмони бўлади.   6 март куни бўлиб ўтадиган беллашувни австралиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.   Ўйин бош ҳаками – Кристофер Жеймс Бит.  Унга қанотларда ҳамюртлари – Эшли Уарвик Ичем ҳамда Антон Шчетинин ёрдам беришади.  Тўртинчи ҳакам вазифасини эса қирғизистонлик Тимур Файзуллин бажаради.

 

ОЧЛ-2018.  Гуруҳ босқичи

3-тур / 6 март.  Доҳа.  “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадиони

“Ал Дуҳаил” – “Локомотив”

Бош ҳакам:  Кристофер Жеймс Бит (Австралия)

Қанот ҳакамлари:  Эшли Уарвик Ичем ва Антон Шчетинин (Австралия)

Тўртинчи ҳакам:  Тимур Файзуллин (Қирғизистон)

Ҳакамлар назоратчиси:  Комалесваран Санкар (Ҳиндистон)

Комиссар:  Тун Тун Аунг (Мьянма)

 

Таъкидлаб ўтамиз,  мазкур қарама-қаршилик 6 март куни бўлиб ўтади.  Ўйиннинг бошланиш вақти 20: 00 (Тошкент вақти билан).