“Локомотив” Дубай йиғинидаги сўнгги ўйинида “Краснодар” билан баҳс юритди

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси янги мавсум олдидан илк хориж йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этди.

Мазкур йиғин доирасидаги сўнгги назорат баҳси эса Россиянинг “Краснодар” жамоасига қарши кечди. Қизиқарли ва томошабоп тарзда ўтган ўйинда омад рус клубига кулиб боқди ва “Локо” 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. “Локомотив” таркибида киритилган ягона голга Шерзод Каримов муаллифлик қилди.

 

“Локомотив” ЎЗБЕКИСТОН – “Краснодар” РОССИЯ 1:2

Голлар: Шерзод Каримов (9′) – Вандерсон (12′), Лаборде (55′)

“Локомотив”: Нестеров, Йелич, Каримов, Абдуллаев, Алибоев, Бикмаев, Мирзаев, Мустафоев, Бобожонов, Тўхтахўжаев, Муҳаммадиев.

2-бўлимда майдонга чиққанлар: Икромов, Зотеев, Йўлдошев, Амонов, Бикмайкин, Бекмуротов, Шоаҳмедов, Чо.

lokokrasnodar