“Локомотив” Дубайдаги сўнгги назорат ўйинини “Краснодар”га қарши ўтказади

Янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги илк хориж йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида ўтказаётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасидаги сўнгги назорат ўйинини 22 январ куни Россиянинг “Краснодар” клубига қарши ўтказади.

Бунга қадар “темирйўлчилар” жамоаси Шотландиянинг “Абердин” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди ва Россиянинг “Рубин” жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. Энди навбат яна бир рус гранд клуби – “Краснодар”га.

“Краснодар” жамоаси шу номдаги шаҳар шарафини ҳимоя қилади. Унга 2008 йилда асос солинган. Лақаби – “буақалар”, “қора-яшиллар”. Жамоа ўтган мавсумда чемпионатни 4-поғонада якунлашга муваффақ бўлди. Сўнгги йилларда “Краснодар” Россияда етакчи жамоалар қаторига қўшилишни уддалай олди. Натижада клуб тез-тез Еврокубокларда қатнашиш имкониятига эга бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” ва “Краснодар” шу пайтга қадар ҳеч ҳам ўзаро тўқнаш келишмаган. Эртанги ўйин ҳар икки жамоа учун дастлабки қарама-қаршилик бўлади. Ўйин 22 январ куни Абу-Дабидаги New York University Abu-Dhabi стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти – 18:00.

lokomotivtashkentkrasnodar