“Локомотив” бугундан йиғинни Дубайда давом эттиради

“Локомотив” жамоаси янги мавсум тайёргарлигини энди хориж йиғинлари орқали давом эттиради. Бугун эрта тонгда БАА томон йўл олган “темирйўлчилар” айни пайтда Дубайдаги “Jebel Ali” меҳмонхонасига бориб жойлашишди.

“Локомотив” Дубайда 23 январга қадар йиғин ўтказади ва кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб боради. Мазкур йиғин давомида 4та назорат беллашуви ўтказилиши ҳам кўзда тутилган. Жамоамизга 14 январда Шотландиянинг “Абердин” клуби, 17 январда маҳаллий жамоалардан бири, 19 январ санасида Россиянинг “Рубин” клуби ҳамда 22 январ куни яна бир рус клуби – “Краснодар” рақиблик қилади.

“Локомотив”нинг ҳар кунги машғулотларидан репортажларни мунтазам эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.