“Локомотив”нинг 2017 йилги мавсумдаги энг чиройли голлари – ТОP-10

“Локомотив” профессионал футбол клуби 2017 йилни жуда кўтаринки руҳда ўтказди ва якунда “олтин дубль” қайд этиб, Ўзбекистон чемпионати ва кубогида зафар қучди.

Жамоа таркибида жами 25 нафар футболчи майдонга чиқди ва уларнинг аксарияти бир-биридан чиройли голлар киритишга муваффақ бўлишди. Олий Лигада кетма-кет иккинчи йил чемпионликни тантана қилган “темирйўлчилар” бу йил чемпионатимизда 67 марта рақиблари дарвозаларини ишғол этишди, шу голлардан биттаси автогол сифатида қайд этилди. Ўз дарвозамиздан эса 20та гол ўтказиб юбордик. Қолаверса, мамлакат кубогида 12та, Осиё Чемпионлар Лигасида 7та гол уришга эришилди.

Қуйидаги видеода “Локомотив” футболчиларининг 2017 йилда киритган голлари ичидан энг сара 10таси танлаб олинди: