Янги Йил байрами кириб келишига ҳам жуда оз фурсат қолмоқда. Ушбу байрамни айниқса, болажонлар жуда катта интиқлик билан кутишмоқда.
Шу сабабли бугун мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби вакиллари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Республика онкология илмий маркази болалар бўлимига ташриф буюришди ва у ерда даволанаётган бемор болакайларга совғалар улашиб, уларни байрам билан қутлашди.
Республика онкология илмий маркази болалар бўлимида даволанаётган болажонларни мураббийлар – Андрей Микляев, Андрей Фёдоров, Тимур Кападзе, шунингдек, Маъмур Икромов, Диёр Туропов, Марат Бикмаев, Шерзод Файзиев, Салим Мустафоев, Сардор Мирзаев, Шухрат Муҳаммадиев, Санжар Шоаҳмедов, Олег Зотеев, Сарвар Каримов, Садриддин Абдуллаев, Ислом Тўхтахўжаев, Игнатий Нестеров, Азиз Амонов, Фарруҳ Иброҳимов, Мурод Бобожонов, Бобир Давлатов каби футболчилар, жамоа маъмури Бахтиёр Исмоилов ҳамда клуб матбуот котиби Зохиржон Акрамхонов ташрифи жуда хурсанд қилди.
Меҳмонлар болажонларга Янги Йил совғалари улашишди ва уларнинг тезроқ шифо топишларига тилак билдиришди.