2 кун давом этган “Loko CUP” болалар футбол фестивали бугун ўз ниҳоясига етди.
2009-2012 йилларда таваллуд топган ёш футболчилар ўртасида ўтказилган мазкур фестивал Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуасида ташкил этилди. “Локомотив” профессионал футбол клуби ҳамда “БФЛ-Локомотив” томонидан ўтказилган ушбу фестивалда жами 8та жамоа иштирок этди. Анча юқори кайфиятда бўлиб ўтган беллашувларда ёш футболчилар ўзларининг нималарга қодир эканликларини намойиш этишга уринишди.
Фестивал якунида барча қатнашчиларга эсдалик совғалари ва дипломлар тақдим этилди.