Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Бугун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда 2017 йилги мавсумда улкан муваффақиятларга эришган футболчилар, мураббийлар ҳамда клублар тақдирланди. Ўзбек футбол жамоатчилиги вакиллари ҳамда чет эл вакиллик идоралари нуфузли меҳмонлари иштирокида ўтган маросимда “Локомотив” клуби раҳбарияти, клуб ҳодимлари ҳамда мураббий ва футболчилари қатнашишди.

25016955_310695229416654_6669194864694919168_n

Маросимда 2017 йилги мавсумнинг энг яхшилари тақдирланишди. Унга кўра, “Локомотив” жамоаси ҳужумчиси, Олий Лига-2017 тўпурари – Марат Бикмаев “Йилнинг энг яхши футболчиси” деб эътироф этилди.

Бундан ташқари 2017 йилдаги мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби – “Локомотив” “Йилнинг энг яхши клуби” дея топилди.