Тимур Кападзе 25-турни ўтказиб юборади

Биласиз, 20 октябрь куни Олий Лига 25-тур ўйинлари доирасида “Локомотив” “Қизилқум” меҳмони бўлади.

Мазкур учрашувда жамоамиз сардори Тимур Кападзе сариқ карточкалари сони 4тага етгани боис иштирок эта олмайди. Маҳоратли футболчи шу пайтга қадар “Навбаҳор” (24-тур), “Пахтакор” (22-тур), “Қизилқум” (10-тур) ҳамда “Сўғдиёна” (2-тур) жамоаларига қарши беллашувларда ҳакамлар томонидан огоҳлантириш олган эди.