“Қизилқум” – “Локомотив” баҳсини Темур Тўхтасинов бошқаради

20 октябрдан Олий Лигада 25-тур учрашувларига старт берилади. Бу сафар “Локомотив” Навоийда “Қизилқум” жамоаси меҳмони бўлади.

Анчагина қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган мазкур қарама-қаршиликни бошқариб бориш вазифаси андижонлик рефери – Темур Тўхтасиновга топширилди.

 

“Қизилқум” (Навоий) – “Локомотив” (Тошкент)

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), К. Расулов (Қарши).

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент)

ПФЛ вакили: Н. Лутфулин.