Аёллар жамоалари ўртасида кечаётган футбол бўйича мамлакат чемпионати Олий Лигасида 16-тур учрашувларига старт берилди.
“Локомотив-Woman” жамоаси бу сафар ўз уйида “Шўртан-Lady” билан баҳс юритди ва кутилмаганда рақибга 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
“ЛОКОМОТИВ-Woman” (Тошкент) – “ШУРТАН-Lady” (Ғузор) – 0 : 4
Голлар: Фазилат Бахромова (3, 7), Зебо Жўраева (59), Бахтишода Тўхтаева (70 пен).
Таъкидлаш жоизки, “Локомотив-W” футболчи қизлари мсуобақа жадвалида 20 очко билан 5-поғонани банд этиб туришибди. Жамоамиз навбатдаги ўйинини сафарда 16 октябрь куни ўзидан бир поғона юқорида кетаётган “Олмалиқ”қа қарши ўтказади.