“Локомотив”нинг уч нафар етакчиси “Пахтакор”га қарши ўйнай олмайди 

Бугун Тошкентдаги “Локомотив” стадионида пойтахт дербиси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” ҳамшаҳари “Пахтакор”га қарши баҳс юритади. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур учрашувни “Локомотив”нинг 3 нафар етакчиси ўтказиб юборади. Марат Бикмаев сариқ карточкалари сони 4 тага етгани боис ўйнай олмаса, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Садриддин Абдуллаев бугун жароҳат сабаб “темирйўлчилар”га ёрдам бера олишмайди.