“Локомотив” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилади

Олий Лиганинг 22-тур учрашувлари доирасидаги марказий ўйин пойтахтимиздаги “Локомотив” стадионида ўтади. Унда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳамда мамлакат кубоги соҳиби, қолаверса, айни дамда миллий чемпионатимиз мусобақа жадвалида якка пешқадам бўлиб турган – “Локомотив” Тошкентнинг яна бир жамоаси – “Пахтакор”ни синовдан ўтказади.

Ўзбек футболи жамоатчилиги диққат марказида бўлиб турган ушбу қарама-қаршиликни тажрибали ФИФА рефериси – Владислав Цейтлин бошқариб боради.

Олий Лига, 22-тур. 21 сентябрь (пайшанба)

«ЛОКОМОТИВ» (ТОШКЕНТ) – «ПАХТАКОР» (ТОШКЕНТ)

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояҳметов (Тошкент), Ж. Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

ПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

 

“Локомотив” бу сафар ҳам “Пахтакор”ни мағлуб этишга уринади

Жорий йилги мавсумни анчагина кўтаринки руҳда ўтказаётган “темирйўлчилар” жамоаси биринчи даврада “Пахтакор”ни сафарда мағлуб этишни уддалаган эди. Ёдингизда бўлса, жамоамиз 7-тур ўйинлари доирасида “Пахтакор” меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Ўша учрашувда “Локо”нинг ҳар иккала голига миллий чемпионатимиз тўпурари Марат Бикмаев муаллифлик қилганди.

loko-paxtakor-oliy-liga-1

Ўзаро ўйинлар тарихи ҳақида

Қайд этиш жоизки, “Локомотив” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги ўзаро учрашувлар сони 25тани ташкил этади. Олий Лига доирасида ўтказилган ушбу ўйинларнинг 16тасида “шерлар” жамоаси, 4тасида “Локо” футболчилари ғалаба қозонишган. Яна 5та беллашув эса дуранг билан якунланган.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” “Пахтакор”га мағлуб бўлган ўйинларнинг аксариятида “темирйўлчилар” ҳали чемпионатимизнинг ўртамиёна жамоалари қаторида эътироф этилар эди. Аммо сўнгги йилларга келиб “Локомотив” ўртамиёна жамоалар қаторидан мамлакатимиз футболининг гранди даражасига кўтарила олди ҳамда ҳозирда ҳам чемпионат жадвалини бошқариб бормоқда.

loko-paxtakor-oliy-liga-3

Жамоаларнинг сўнгги 5 учрашуви:

“Пахтакор” – “Локомотив” 1:2

(Олий Лига-2017. 1-давра)

“Пахтакор” – “Локомотив” 2:1

(Олий Лига-2016. 2-давра)

“Локомотив” – “Пахтакор” 1:0

(Олий Лига-2016. 1-давра)

“Пахтакор” – “Локомотив” 2:1

(Олий Лига-2015. 2-давра)

“Локомотив” – “Пахтакор” 2:1

(Олий Лига-2015. 1-давра)