“Локомотив” – “Пахтакор” учрашувини Владислав Цейтлин бошқаради

21-22 сентябрь кунлари Олий Лигада 22-тур учрашувлари бўлиб ўтади. 

22-турнинг марказий қарама-қаршилигида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳамда мусобақа жадвали якка пешқадами – “Локомотив” пойтахтимизнинг яна бир жамоаларидан бири  “Пахтакор”га қарши баҳс олиб боради.

Мазкур ўйинни тажрибали рефери – Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

22-тур. 21 сентябрь (пайшанба)
«Локомотив» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояҳметов (Тошкент), Ж. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Таъкидлаш жоизки, ушбу учрашув 21 сентябрь санасида “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти – 18:00.