Тошкентнинг “Локомотив” клуби навбатдаги учрашувини сафарда “Насаф”га қарши ўтказади.
“Темирйўлчилар” жамоаси бир кунлик дамдан сўнг бугундан яна машғулотларга киришишди ва “Насаф” билан ўйин ҳозирлигини бошлашди. “Локомотив” стадионида ўтказилган машғулот жараёни жуда рангбаранг тарзда кечди.
Дастлаб жамоа биргаликда енгил югуриб олди. Сўнгра дарвозабонлар алоҳида, футболчилар алоҳида чигалёзди машқларини ўташди. Ўйинчилар машғулотнинг илк қисмида асосан жисмоний юклама берувчи машқларни бажаришди. Якунда эса тезкор қарши ҳужумлар ташкил этиш ҳамда рақиб ҳужумини тезда узиб қўйиш борасида иш олиб борилди.
Қуйида жамоамизнинг машғулотидан фото ҳамда видеолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: