“Насаф” – “Локомотив” баҳсини Илгиз Танташев бошқаради 

Олий Лиганинг навбатдаги турида мусобақа жадвалининг якка пешқадами “Локомотив” Қаршида “Насаф” жамоаси меҳмони бўлади.

21-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган мазкур қарама-қаршиликни тажрибали рефери – Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

«Насаф» (Қарши) – «Локомотив» (Тошкент)

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро)

Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.