“Локомотив”ни олдинда Қаршининг “Насаф” жамоаси билан кубок баҳслари ярим финали доирасидаги тўқнашув кутиб турибди.
“Темирйўлчилар” айни пайтда мазкур учрашувга жиддий ҳозирлик олиб боришмоқда. Жамоа “Локомотив” стадионида ҳар куни машғулот ўтказмоқда. Машғулот жараёнида жамоанинг барча аъзолари қатори кўрикда бўлиб турган футболчилар ҳам иштирок этишмоқда. Жумладан, Сарвар Каримов, Бобир Давлатов, Идрис Бикмайкин ҳамда Олабиран Блессинг Муйива “Локо” билан биргаликда шуғулланмоқда.
Машғулотлар ҳар куни турлича машқлар жамланмасини ўз ичига олган ҳолда ташкил этилмоқда. Бугунги машғулотда ҳам рангбаранг машқлар бажарилди. Қуйида жамоамизнинг машғулотидан видео ҳамда фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: