Биласиз, Ўзбекистон Кубоги–2017 ярим финалида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Қаршининг “Насаф” клубига қарши тўқнаш келади.
Мазкур жамоаларнинг Тошкентда ўтадиган илк қарама-қаршилигини бошқарадиган ҳакамлар гуруҳи маълум бўлди. Унга кўра, 2 август куни соат 19:30 да бошланадиган мазкур беллашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги реферилар жамоаси бошқариб боради.
Учрашувда синовдан ўтаётган тизим – дарвоза чизиғидаги ҳакамлар ҳам ишлайди.
Ўзбекистон Кубоги–2017
1/2 финал, дастлабки учрашув
2 август (чоршанба). «Локомотив» стадиони, соат 19.30
«Локомотив» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши)
Бош ҳакам: Р. Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: А. Расулов (Тошкент), Д. Саидов (Тошкент)
Дарвоза чизиғидаги ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), И. Танташев (Бухоро)
Захира ҳаками: Р. Серазитдинов (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).