“Локомотив” – “Бухоро” ўйинини Зокир Қодиров бошқаради

Биласиз, 28 июль санасида Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби “Локомотив” жорий йилги кубок баҳслари 1/4 финал жавоб ўйинлари доирасида “Бухоро”ни қабул қилади.

Мазкур учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи номи маълум бўлди. Унга кўра, “Локомотив” – “Бухоро” қарама-қаршилигида Зокир Қодиров гуруҳи ишлайдиган бўлди.

 

28 июль (жума)

«Локомотив» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро)

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

 

Мазкур ўйин “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Унинг бошланиш вақти – 19:30.