“Локомотив” ёшлари “Шўртан”га имкониятни бой беришди

Хабарингиз бор, айни дамда давралар оралиғидаги танаффус давом этмоқда. Шу боисдан кўплаб жамоалар ушбу танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда.

“Локомотив”нинг ўринбосарлар таркиби ҳам бир қатор назорат баҳслари ўтказди. Бугун ҳам ёш “темирйўлчилар” Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси асосий таркиби билан ўзаро куч синашишди. Қизиқарли тарзда кечган беллашувда тажриба “ўз сўзи”ни айтди ҳамда ғузорлик футболчилар 3:1 ҳисобида ғалабага эришишди. “Локомотив” ёшлари сафида киритилган ягона голга Шоҳруҳ Мўминқулов муаллифлик қилди.

 

Жамоамиз бугунги баҳсни ушбу таркибда ўтказди:

Р. Нортожиев, Ю. Шоимов, С. Прохоров, Ф. Ибрагимов, У. Аҳмадзода, Ш. Мўминқулов, Ш. Собиров, Б. Эргашев, А. Шералиев, М. Бикмайкин, Е. Танаев.

Захирадан майдонга тушганлар: А. Қўчқоров, Ҳ. Раҳимжонов, А. Одилов, У. Абдуллаев.