“Локомотив” – “Бухоро” ўйини 28 июль куни бўлиб ўтади

Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақасининг чорак финал жавоб ўйинлари ўтказилиш санаси ўзгарди.

Дастлабки режага кўра, “Локомотив” – “Бухоро” ўйини 26 июль куни бўлиб ўтиши керак эди. Аммо Ўзбекистон миллий терма жамоаси 17–23 июль кунлари хорижда йиғин ўтказиши ҳамда йиғинга жалб этиладиган футболчилар қайтиб келгач тикланиши учун етарлича вақтга эга бўлиши мақсадида чорак финал жавоб ўйинларини бошқа санада ўтказишга қарор қилинди.

Унга кўра, “Локомотив” – “Бухоро” қарама-қаршилиги 28 июль куни ўтказиладиган бўлди.

 

Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал

Жавоб ўйини

28 июль (жума)

«Локомотив» – «Бухоро»