Андрей Фёдоров “Локомотив” мураббийлар штабига қўшилди

“Локомотив” жамоаси мураббийлар штабида яна бир мутахассис иш бошлади.

Яқин ўтмишнинг машхур футболчиларидан бири, Осиё ўйинлари-1994 ғолиби, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида кўрсатган ишончли ўйинлари билан футбол жамоатчилигида ном қозонган Андрей Фёдоров эндиликда “Локомотив” жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб боради. 46 ёшли Фёдоров жамоамизда бош мураббий ёрдамчиси сифатида меҳнат қиладиган бўлди.