Олий Лига: “Локомотив” – энг кўп гол уриб, энг кам тўп ўтказган жамоа

Хабарингиз бор, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби Олий Лига 2017 йилги мавсуми илк даврасидаги сўнгги учрашувини 3-турнинг қолдирилган баҳси доирасида “Металлург”га қарши ўтказиб, 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Шу билан “темирйўлчилар” биринчи давра ўйинларини якунлашди.

Таъкидлаш жоизки, 15 та учрашувдан сўнг “Локомотив” 11 та ғалаба, 2 та дуранг ҳамда 2 та мағлубият қайд этган ҳолда 35 очко жамғариб, мусобақа жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. Жамоамиз 36 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Ўз дарвозамиздан эса 10 мартагина тўп ўтказиб юбордик. Бу эса Олий Лигадаги айни пайтда энг яхши натижа бўлиб турибди. Яъни гол уриш бобида ҳам, энг кам гол ўтказиб юбориш борасида ҳам “Локомотив” етакчиликни қўлга олган.

Lokomotiv Toshkent Uzb O'zbekiston

“Локо” фақатгина “Шўртан” ҳамда “Бунёдкор”га қарши учрашувларда рақиб дарвозасига гол кирита олмади. Жамоамизнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси эса “Обод” устидан 8-тур ўйинлари доирасида қўлга киритилди. Голларга бой тарзда кечган ўша беллашувда амалдаги чемпионлар “Обод” дарвозасига жавобсиз 7 та гол киритишга муваффақ бўлишди.

Salim Mustafaev - Mustafoev Lokomotiv FK

Ikrom Alibaev ALIBOYEV PFK Lokomotiv Toshknet

“Локомотив” 1-даврада ўтказган учрашувлар:

“Машъал” (Муборак) – “Локомотив” (Тошкент) – 0:1 (1-тур)

“Локомотив” (Тошкент) – “Сўғдиёна” (Жиззах)– 3:0 (2-тур)

“Локомотив” (Тошкент) – “Металлург” (Бекобод) – 3:1 (3-тур)

“Локомотив” (Тошкент) – “Олмалиқ” (Олмалиқ) – 5:0 (4-тур)

“Шўртан” (Ғузор) – “Локомотив” (Тошкент) – 2:0 (5-тур)

“Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши) – 2:1. (6-тур)

“Пахтакор” (Тошкент) – “Локомотив” (Тошкент) – 1:2 (7-тур)

“Локомотив” (Тошкент) – “Обод” (Тошкент) – 7:0 (8-тур)

“Навбаҳор” (Наманган) – “Локомотив” (Тошкент) – 2:2 (9-тур)

“Локомотив” (Тошкент) – “Қизилқум” (Навоий) – 2:0 (10-тур)

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Локомотив” (Тошкент) – 1:1 (11-тур)

“Локомотив” (Тошкент) – “Нефтчи” (Фарғона) – 4:0 (12-тур)

“Бухоро” (Бухоро) – “Локомотив” (Тошкент) – 1:2 (13-тур)

“Локомотив” (Тошкент) – “Динамо” (Самарқанд) – 2:0 (14-тур)

“Бунёдкор” (Тошкент) – “Локомотив” (Тошкент) – 1:0. (15-тур)

Marat Bikmaev LOKOMOTIV FK TASHKENT -

Бевосита мана шу ўтказилган учрашувларда гол киритган футболчилар ҳақида гап кетганда Марат Бикмаевнинг Олий Лига тўпурарлар рўйхатида 13 та гол билан якка пешқадамлик қилаётганини таъкидлаш жоиз. У 13 та голнинг 4 тасини пенальтидан киритган.

Жалолиддин Машарипов эса 5 та гол (1 та пенальтидан) киритиб, жамоамизнинг иккинчи тўпурари бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринда Мурод Бобожонов 4 та гол билан бормоқда.

Темур Кападзе, Икром Алибоев ҳамда Сардор Мирзаев 3 мартадан рақиб дарвозасини ишғол этишган. Ислом Тўхтаҳўжаев, Диёр Туропов, Кахи Махарадзе, Саламат Қутибоев ва Азизбек Амонов бир мартадан тўп киритишга эришди.

LOKO TASHKENT 2017

 

“Локомотив” футболчилари 1-даврада киритган голлар:

Футболчи Гол
1 Марат Бикмаев 13 та (4 п.)
2 Жалолиддин Машарипов 5 та (1 п.)
3 Мурод Бобожонов 4 та
4 Темур Кападзе, Икром Алибоев, Сардор Мирзаев 3 та
5 Ислом Тўхтаҳўжаев, Диёр Туропов, Кахи Махарадзе, Саламат Қутибоев, Азизбек Амонов 1 та