“Локомотив” футболчилари Игнатий Нестеровни табриклашди!

Биласиз, кеча “Локомотив” Олий Лига 14-тури доирасида “Динамо”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу учрашув куни жамоамизнинг “метин қўрғони” – Игнатий Нестеров ўзининг 34 ёшини қарши олди. “Темирйўлчилар” Игнатийнинг таваллуд айёмига ажойиб совға ҳозирлаб, рақибни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Учрашув якунлангач эса Нестеров учун махсус йўлакча тайёрланди ва ундан дарвозабонимиз қарсаклар остида ўтди.

1h4a9057

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, 2014 йилдан буён “Локомотив” дарвозасини қўриқлаётган маҳоратли посбон ҳозирга қадар жамоамиз сафида 102та учрашув ўтказди. Шулардан, 45 тасида у умуман гол ўтказиб юбормаган.

Ignatiy Nesterov Lokomotiv Tashkent LOKO goalkeeper darvozabon 12

1h4a9074

1h4a9079