Олий Лига мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган “Локомотив” 14-турда Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли кўриниш олган беллашувда ҳар икки жамоа вакиллари ҳам рақибга ҳеч бир жабҳада бўш келмасликка уринишди. Якунда эса барибир “Локо” футболчилари рақибдан маҳорат бобида устун эканликларини намойиш эта олишди ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришиб, ўз ҳисобидаги очколар сонини 32тага етказиб олди.
Қуйида ушбу ўйиндан олинган сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:
Учрашув аввалида ҳар икки жамоа ҳам майдонга хуш кайфиятда чиқиб келди
Жамоа сардорлари ўйинни қайси тараф бошлашини ҳал этиб олишди
Ўйин аввалиданоқ “Локо” футболчилари олдинга ўтишди
Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар секин-аста хавфли кўриниш ола бошлади
Натижада илк гол ўзини узоқ куттирмади
Голни эса жамоадошлар яқиндагина қиз фарзандли бўлган Олег Зотеевга бағишлашди
Азизбек Амонов кеча элитада илк бор бошланғич таркибда майдонга чиқди
Ўйинни бир қатор футболчиларимиз жароҳат сабаб ўтказиб юборишди
Учрашувни мураббийлар штаби диққат билан кузатиб борди
Футболчиларимиз ҳар икки қанотни “қўлга” олиб, тез-тез хавфли ҳужумлар уюштириб боришди
Кеча майдонда барча бирдек қаттиқ меҳнат қилди
Якунда “Локо” қимматли 3 очкога эга чиқди