Азизбек Амонов Олий Лигада дебют қилди

“Локомотив” миллий чемпионатимиз 13-тур ўйинлари доирасида “Бухоро” майдонига сафар қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувда “темирйўлчилар” жамоаси сафида ёш ярим ҳимоячи Азизбек Амонов дебют қилишга муваффақ бўлди. Ўйиннинг 78-дақиқасида захирадан Садриддин Абдуллаев ўрнига майдонга туширилган Амонов жамоамиз томонидан киритилган голларга ҳамда якунда қўлга киритилган ғалабага ўз муносиб ҳиссасини қўша олди.

Таъкидлаш жоиз, кеча 12 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Азизбек Амонов эндигина 19 ёшни қарши олишга улгурган.