Хабарингиз бор, кеча “Локомотив” Олий Лига 13-тур учрашувлари доирасида “Бухоро” майдонига сафар уюштириб, сафарда 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабага эришди. Хўш, ўйин қандай кечди ўзи? Қуйида ушбу саволга жавобни фотосуратлар орқали олишингиз мумкин:
Жамоамиз “Бухоро” стадионига юқори кайфиятда етиб борди
Ўйин олдидан Мирко Йеличич майдон ҳолатини кўздан кечириб чиқди
Ўйин арафасида жамоамизнинг бухоролик ишқибозлари футболчиларимиз билан суратга тушишга ҳам улгуришди
Ва ниҳоят жамоалар майдонга чиқиб келишди
Ҳамда ўйинга старт берилди
Жамоамиз захира ўриндиғи ҳам учрашувни диққат билан кузатиб борди
Кеча барча бирдек қаттиқ меҳнат қилди
Жалолиддин Машарипов ҳам қанотдан тез-тез рейдлар уюштириб турди
“Бухоро” жамоаси аъзолари ҳам бўш келмасликка уринишди
Ўйиннинг энг эсда қоларли вазиятлари эса асосан 2-бўлимда юз берди
2-таймни жамоамиз анча фаол тарзда бошлади
Биринчи бўлиб гол уриш эса бухоролик футболчиларга насиб этди
Кеча шунингдек, Азизбек Амонов ҳам илк бор жамоамиз либосида Олий Лига ўйинида майдонга чиқди
Якунда “Локомотив” сафарда 2:1 ҳисобида ғалабага эришди