“Локомотив” “Бухоро” билан ўйин олдидан Тошкентдаги сўнгги машғулотини ўтказди

“Локомотив” Олий Лига 13-турида “Бухоро” майдонида меҳмон бўлади. Жамоамиз бугун мазкур ўйин олдидан ўз қароргоҳидаги сўнгги машғулотини ўтказди.

Машғулот жараёни анча кўтаринки руҳда ўтди. Унда жамоамизнинг барча аъзолари иштирок этишди. Фақатгина Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Марат Бикмаев якка тартибда шуғулланишди. Шунингдек, терма жамоа ихтиёрида бўлган Жалолиддин Машарипов ҳамда Игнатий Нестеров ҳам бугун жамоамиз сафига келиб қўшилишди.

“Бухоро”га қарши баҳс 15 июнь куни соат 19:00да бўлиб ўтади. Жамоамиз эртага эрталаб Бухоро томон йўлга чиқади. Эртага шунингдек, “Бухоро” ҳамда “Локомотив” жамоалари ёшлар таркиблари ўзаро баҳс юритишади. Мазкур қарама-қаршилик соат 18:00да старт олади.

img_2031

img_1870

img_2058

Masharipov Uzbekistan JALOLIDDIN LOKOMOTIV TASHKENT 9

temur kapadze 777